КЕЛАЖАК УЧУН «АВАНС» ёки янги Дембелени танийсизми?

Шотландия чемпионатида ғолибликни муддатидан аввал қўлга киритган «Селтик» «Хартс»га қарши баҳс (2:1)да бемалол ротацияларга қўл урди. Ғалаба «дубл»и 20 ёшли Жонстон (мавсумда 14та ўйин) ҳисобига ёзилди, аммо бу учрашувнинг энг муҳим воқеаси эмас. Иккинчи бўлим бошида 16 ёшли Карамоко Дембеле захирадан ўйинга қўшилди. 2003 йили таваллуд топган йигит учун бу профессионал футболдаги дебют эди. Бунга қадар Карамокони ҳаттоки «заявка»га ҳам киритишмаганди. Ҳозир эса бу футболчига бўлажак юлдуз мақомини бериб улгуришди.

Янги Дембеленинг ўйинига қараб бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўлишингиз мумкин. Дарвоза томон йўлланаётган зарбалар, чиройли алдаб ўтишлар, тўпни сифатли тарзда назорат қилиш... Карамоконинг ўйинига эътибор қаратсангиз, ўз ёшидан каттадек туюлади. Энди эса ҳамма уни Шотландия кубоги финалида кўришга умид боғламоқда.

«Селтик» устози Нил Леннон Карамоконинг иқтидорига тан берди: «Интеллектуал салоҳияти билан у фанатларни ҳайратлантирмоқда. Ўзим ҳам унинг ўйинини юқори баҳолайман. Мухлислар келажагимизнинг порлоқ эканини тушунишгани ажойиб. Бу ажойиб дамлар эди, мавсум охири, 45 дақиқа. Болакай эндигина 16 ёшга тўлди. Унинг қандай иқтидорга эга эканлигини биламиз, келгусида шу иқтидорини ривожлантиришин хоҳлаймиз».

Карамоконинг яқин келажакдаги асосий мақсади - «Селтик»нинг асосий жамоаси билан мавсумолди тайёргарликларни сифатли тарзда ўтказиш. «Шундай ишқибозлар қаршисида яна бир бор тўп суриш имкониятига эга бўлишни интизорлик билан кутяпман. Стадиондаги шовқин ғаройиб. Ҳозир энг муҳими - астойдил ишлаб, муваффақиятни такрорлаш», - деди футболчи. Дембелени YouTube сайтидаги видеолари орқали яхши танишади. Унинг ҳаракатларини кузатсангиз, ҳаммасини осонгина бажараётгандек туюлади.

Рожерсдан ривожланиш режаси

Карамоко 13 ёшида «Селтик»нинг U-20 жамоасида дебютини нишонлаганди. Худди шундай: у ўзидан 7 ёш катта бўлган йигитлар билан бирга ўйнаган. Биринчи ўйинда Дембелени сўнгги ўн дақиқаликда захирадан майдонга туширишганди, шунга қарамай у жамоасининг ўйинига тезда киришиб кетди.

Ўша дебют - энди ўтмиш. Шундан буён қаҳрамонимиз мунтазам равишда катта ёшлилар ҳамроҳлигида ўйнаяпти, 2018 йилда эса «Селтик» билан уч йилга мўлжалланган профессионал шартнома имзолади. Ундаги иқтидор даражасига тўғри баҳо беришингиз учун шуни айтиш мумкинки, айни пайт Карамокони Оливер Берк билан солиштиришмоқда. Беркни икки марта 16 миллион фунтга («Лейпциг» ва «Вест Бромвич») сотиб олишган, «Селтик»ка эса ижараг беришган (14та ўйин 4та гол).

Карамоконинг дебюти ҳақида ёзишаркан, унинг беш дақиқа ичида Беркдан кўпроқ фойда келтиргани таъкидланди. Дембеле майдонга тушдими, демак соврин олишга ҳам муносиб - у ҳам чемпионатдаги ғолиблик учун медаль олади. Шартнома имзоланиши ва ўйиндаги иштирок - келажак учун «аванс». «Селтик» иқтидор соҳибини шу тариқа ушлаб қолиб, келгусида унинг эвазига катта пулга эга бўлмоқчи. Карамоконинг ўсишида «Лестер»га кетган Брендан Рожерснинг ҳам иштироки бор, гарчи унинг қўл остида Дембеле дебют қилмаган бўлсада.

«Ислом Феруз «Челси»га кетганидан кейин кўп нарсани тушуниб етдик. Карамоко билан ҳам худди шундай ҳолат такрорланишини хоҳламаймиз. Рожерс унинг учун беш йилга мўлжалланган ривожланиш режасини тузиб берди. Унинг дастлабки қисмини амалга ошириш учун ихтиёримизда шартноманинг яна икки ярим йили бор», - деди ёшлар мураббийи Крис Маккарт.

Учта термадан бирини танлайди

Англия, Шотландия ёки Кот-д~Ивуар. Дембеленинг ота-онаси Кот-д~Ивуарда туғилишган, ўзи эса Англияда таваллуд топган, ҳозир Шотландияда яшайди. Яқин орада Карамокодан катталар термасини танлаш талаб этилади, аммо ҳозирга қадар ўсмирлар тоифасидаги турли жамоаларда ўйнашга улгурди. Жумладан, Шотландия ёшлар термасида ўнлаб учрашувларда майдонга тушган бўлса, Англия U-15да учта ўйин ўтказган.

Карамоконинг ота-онаси Коло ва Яя Туре билан яхши муносабатдалар. Дембеленинг терма танлови бўйича Уилфрид Бони ҳам ўз фикрини билдирди: «Унинг ота-онаси Кот-д~Ивуарда туғилган - бу унинг келиб чиқиши қаерга тақалишини кўрсатиб турибди. Коло Туре унга Кот-д’Ивуар жамоасида ўйнаш қанчалик ёқимли эканини тушунтириши мумкин. Карамоко Шотландия ёки Англиядан бирини танлаши керак дейиш - жуда баландпарвоз гап».

Давоми бор. Ушбу мақолани тўлиқ ҳолда www.iff.uz  сайтида ўқийсиз...

 

Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Роналду ва 12 финал
01:24
«КАМБЭК»ЛАРИНГДАН АЙЛАНАЙ, ЧЛ…
17:00
Дани КАРВАХАЛЬ: «МАВСУМДАГИ ЎЙИНИМ БАҲОГА АРЗИМАЙДИ»
17:21