Франция термаси Туркияга қарши ўйин олдидан ғалаба қайд этди

ФИФА кунларида ўртоқлик ўйинлари давом этмоқда. Франция терма жамоаси Боливияга қарши баҳс олиб борди. “Стад ля Божуар” стадионида кечган ўйинда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 5-дақиқасида Тома Лемар французларни олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи бўлим якунланиши арафасида Антуан Гризманн ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Амалдаги жаҳон чемпиони кейинги ўйинни 8 июнда бугун бизга рақиблик қилган Туркияга қарши ўтказади. Евро-2020 саралаши доирасидаги баҳс Туркиянинг Конье шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўртоқлик учрашуви

Франция – Боливия 2:0 (2:
0, 0:0)

Голлар: 1:0 – 5 Лемар, 2:0 – 43 Гризманн.

Франция – Ареоля, Умтити (Зума, 89), Динь (Менди, 79), Павар (Дюбуа, 46), Варан, Лемар (Коман, 66), Погба, Ндомбеле (Матюиди, 66), Товен, Мбаппе (Бен-Йеддер, 46), Гризманн.

Боливия – Лампе, Бехарано (Торрес, 85), Акин, Бехарано, Сааведра (Фернандес, 66), Галиндо (Сауседо, 46), Джузино (Карраско, 89), Хустиниано, Чумасеро (Вайяр, 81), Кастро (Вака, 73), Морено.

Огоҳлантириш: Джузино (29).

***

Лемарнинг голини томоша қилинг:

Ўртоқлик учрашувлари Франция термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Интер” МЛС ва Бекхэмнинг клубини судга берди
17:31
МЛС Ибрагимовични жаримага тортди (Видео)
17:14
France Football нашри янги совринга асос солди унинг илк соҳиби "Олтин тўп" топшириш маросимида аниқ бўлади
07:07