«Барселона» сафарда «Бетис»ни йирик ҳисобда енгди. Мессидан хет-трик

Испания  чемпионатининг 28-туридан ўрин олган «Бетис» – «Барселона» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Бенито Вильямарин» стадионида бўлиб ўтган ўйинда меҳмонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Ўйин тенг қурашлар остида бошланди ва мезбонлар анча фаол ҳаракат қилишди. Бироқ биринчи бўлиб гол уриш каталонларга насиб этди. 18-дақиқада Лионель Месси жарима зарбасини қойилмақом бажариб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Луис Суарес ажойиб пас билан Мессини рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди, аргентиналик футболчи эса мўлжалда адашмади.

61-дақиқада Суарес майдон марказидан тезлик олиб бир нечта ҳимоячиларини алдаб ўтди ва чиройли голга муаллиф бўлди. 82-дақиқада мезбонлар Лорен Мороннинг голидан сўнг ҳисобни тенглаштиришди.

Аммо орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас Месси ўзининг «шедевр» голи билан ўйинга нуқта қўйди.

Шу тариқа, «Барселона» очколарини 66 тага етказиб олган ҳолда якка пешқадамликда давом этмоқда ва энг яқин таъқибчисини ўн очкога ортда қолдирмоқда.

Ла Лига, 28-тур

Бетис – Барселона 1:4 (0:2, 1:2)

Голлар: 0:1 – 18 Месси, 0:2 – 45+2 Месси, 0:3 – 63 Суарес, 1:3 – 82 Морон, 1:4 – 85 Месси.

Бетис – Лопес, Бартра, Сидней, Манди, Каналес, Санчес (Эмерсон, 67), Тельо, Ло Чельсо (Лайнес, 68), Хесе, Гуардадо, Вильям Карвалью (Морон, 75).

Барселона – тер Стеген, Лангле, Пике, Серхи Роберто, Альба, Бускетс, Артур (Нелсон Семеду, 64), Ракитич (Аленья, 88), Видаль, Месси, Суарес (Коутиньо, 90).

Огоҳлантиришлар: Гуардадо (16), Лангле (52), Нелсон Семеду (67).

Барселона Бетис Испания чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Хетафе" – "Реал": Таркиблар!
23:25
Кубо: Дунёнинг энг кучли клубида тўп суриш мен учун шараф
17:19
«Барселона» клуби Боатенгни сотиб олиш имконияти билан ижарага олмоқда
09:29