“Тоттенхэм” клуби “Лестер” хавбеки учун 80 миллион евро бермоқчи

“Лестер” ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисон фаолиятини “Тоттенхэм”да давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда The Sun нашри.

Манбада келтирилишича, “тақачилар” 22 ёшли хавбек трансферига 80 миллион евро сарфлашга тайёр. “Тоттенхэм” ушбу харидни амалга оширса, бу клуб тарихидаги энг қиммат трансферга айланиши мумкин. Клуб бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг ўзи Мэддисонни Лондон клуби сафига жалб қилишни истамоқда.

Маълумот учун, “Лестер” Мэддисонни 2018 йилда 25 миллион евро эвазига Шотландиянинг “Абердин” клубидан сотиб олган эди.

Ўқилган: 1686
Лестер Тоттенхэм Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Барселона” Тодибони ижарага бериб юбормоқчи
02:35
Нидерландия чемпионати ҳам қолдирилди
11:35
“Лестер”га “Ювентус” футболчиси керак
21:22