
“Андижон” жамоасида янги бош мураббий тайинланди. Россиялик мутахассис Александр Хомяков эндиликда “бургутлар”нинг бош мураббийига айланди.
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Маълум бўлишича, Александр Андреевич 4 июнь куни Андижон шаҳрига етиб келади.
Кеча Муборакда "Машъал" жамоасига қарши Лига Кубогининг 1-туридаги ўйиндан сўнг футболчиларга қисқа муддатли танаффус берилган. Шу боис жамоа аъзолари 6 июнь куни Андижон шаҳридаги спорт-қароргоҳга йиғилишади ва янги бош мураббий футболчиларга расман таништирилади.