Милнер: Клоппсиз бунга эриша олмасдик

“Ливерпул” ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер Чемпионлар лигасининг финал учрашувида “Тоттенхэм” устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ҳиссиётаримни сўз билан ифодалашим қийин бўлмоқда. Биз ўйинга қадар жуда яхши тайёргарлик кўрдик, рақибни ўрганиб чиқдик, ўтган йилдаги муваффақиятсизликдан хулоса чиқардик. Тўғри, бу ўйинда биз жуда ишончли ўйнамадик, бироз темпни туширишга ҳаракат қилдик.

Бироқ “Ливерпуль”нинг ЕЧЛда ғолиб чиқишига Юрген Клоппнинг ҳиссаси катта бўлди. Айнан Клопп туфайли буни амалга оширдик. Усиз бунга эриша олмасдик. Клопп ажойиб инсон, дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири. У бизни руҳлантира олди, ўзимизга бўлган ишончни қайтарди.

Жамоада қоламанми? Буни клуб билан албатта муҳокама қиламиз. Ҳозир эса ғалабамиздан роҳат олишни истайман”, - дея Милнер сўзларидан келтирмоқда Liverpool Echo.

Ўқилган: 1588
Европа Чемпионлар лигаси Ливерпуль Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЕЧЛ. “Барселона” Дортмундда дуранг ўйнади, “Челси” ва “Ливерпул”да мағлубият
02:18
“Ливерпуль” – “Барселона” учрашувига ҳакамлар тайинланди
15:49
Оле-Гуннар Сульшер: Биз сафарда "Ювентус" ва "ПСЖ"ни ютганмиз, "Барса"ни ҳам енга оламиз
08:32