“Реал” собиқ футболчиси “Реал Сосьедад” захира жамоасига бош мураббий бўлди

“Реал” ва “Бавария” клублари собиқ ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо “Реал Сосьедад”нинг захира жамоаси “Реал Сосьедад В”нинг бош мураббийига айланди.

37 ёшли мутахассис билан икки йиллик шартнома имзоланган. Яқин кунлар ичида унинг мураббийлар штаби тақдиқланади.

Хаби ўтган мавсум “Реал” (U-13) жамоасини бошқарди ва улар билан Испания чемпионатида ғолиб бўлди.

“Реал Сосьедад В” Сегунда В (учинчи дивизион) лигасида иштирок этади.

Реал Сосьедад Хаби Алонсо
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ла Лига кейинги мавсумдан бошлаб Puma тўпларида ўйнайди
10:06
Абидаль Неймар ҳақида: У "Барса"нинг асосий мақсади эмас, лекин номзодлардан бири
01:34
"Бетис" 38 ёшли Хоакин билан шартномани узайтирмоқчи
07:21