Ўзбекистон Осиё Кубоги-2022 мусобақасига мезбонлик қилиши мумкин
2022 йил аёллар терма жамоалари ўртасида Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси мазкур мусобақага мезбонлик қилиш учун ариза топширди. Кеча Осиё футбол конфедерацияси мазкур аризани расман рўйхатга олди.Ўзбекистондан ташқари Ҳиндистон ва Хитой Тайпейи мамлакатлари ҳам мусобақага мезбонлик қилиш учун ариза топширишган. 

Бу борада якуний қарор келаси йил ОФК томонидан қабул қилинади. Унгача махсус комиссия аъзолари ҳар уччала мамлакатга сафар уюштириб, мусобақани ўтказиш учун зарур бўлган шарт-шароитлар билан танишиб чиқишади.
 
Маълумот учун, аёллар терма жамоалари ўртасидаги Осиё Кубогида жами 8та терма жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган терма жамоалар тўғридан-тўғри жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритса, 3-ўринни олган иккита жамоа ўзаро куч синашиб, ғолибни аниқлашади. Шу тариқа 5та жамоа аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашиш имконига эга бўлишади.
Ўқилган: 2805
Аёллар футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Испания чемпионати, 16-тур. "Эльче" – "Реал" Мадрид 1:1
08:55
Анлия чемпионати, 17-тур. "Челси" – "Манчестер Сити" 1:3
03:47
"Интер" клуби "Барселона" футболчисини сотиб олишга тайёр
14:01