Актамов йирик мағлубият ҳақида: Бугун ёмон ўйин кўрсатмадик

Лига кубоги гуруҳ босқич 1-тури доирасидаги АГМК – “Қизилқум” учрашувидан (4:0) сўнг меҳмонлар устози Ҳамиджон Актамов қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

- Ўйин тўғрисида нима дейишга ҳам ҳайронман. Бугун ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган футболчиларга имкон беришни мақсад қилган эдик. Қолаверса, ёш футболчилар ҳам майдонга тушишди. Юта олмаган бўлсак-да улар бугун ёмон ҳаракат қилишмади. Баъзи вазиятлардаги хатоларни инобатга олмаганда, бугун яхши ўйин кўрсатилди.

Секин-аста шундай ўйинлар орқали ёшлар ҳам тажриба тўплайди. Бугун ўзим кўришни истаган футболчилар ҳаракатларини бевосита ўйинда кузатиб олиш имконига эга бўлдим, - деди мутахассис.

Ўқилган: 945
Қизилқум Ўзбекистон. Лига кубоги Ҳамиджон Актамов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Лига Кубоги 3-туридан ўрин олган АГМК – “Бунёдкор” учрашувида ишлайдиган расмийлар
21:17
“Динамо” ўзида “Сурхон” дарвозасига жавобсиз бешта гол урди
19:55
Рўзиқул Бердиев: Лига кубоги мусобақаси нуфузи ҳали янада ортади
04:17