Андрей Микляев: Ёшларнинг ҳали тўла тайёр эмаслиги ойдинлашиб қолди

Лига кубоги гуруҳ босқич 1-тури доирасидаги “Динамо” – “Сурхон” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

- Бундай ўйиндан сўнг нима ҳам дея оламан… 0:5 – “Аргентина – Ямайка”. Бугун захирадаги ўйинчиларимиз имкониятларини кўздан кечириб олишни истаган эдик. Биринчи бўлимни бир нави ўтказдик. Иккинчи бўлимда эса жисмонан кучимиз етмай қолди. Қолаверса, ёшларнинг ҳали тўла тайёр эмаслиги ойдинлашиб қолди.

“Динамо” эса иккинчи голдан сўнг ўйин тизгинини қўлга олди ва бирин-кетин чиройли голлар киритди. Якуний натижа ўйинга мос бўлди. Самарқанд жамоасини ғалаба билан табриклайман, - деди мутахассис.

Андрей Микляев Сурхон Ўзбекистон. Лига кубоги
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Рўзиқул Бердиев: Бизнинг асосий эътибор чемпионат ва Ўзбекистон кубоги ўйинларига қаратилган
11:30
Ўзбекистон Лига Кубоги. "Металлург" - "Бунёдкор": Таркиблар!
18:42
Азиз Тўхтабоев: “Пахтакор” ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси
18:47