Мирислом Ҳасанов: Бизга ўйин тизгинини қўлга ола биладиган етакчи етишмаяпти

“Локомотив” – “Бухоро” учрашувидан сўнг меҳмонлар жамоаси мураббийи Мирислом Ҳасанов қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Бугунги баҳс яхши ўтди. Йигитлар қўлдан келганча яхши ўйин намойиш этишга уринишди. Бугун бир қатор ёш футболчиларга майдонга чиқиш учун имконият тақдим этдик. Лекин жамоамизга бугун ўйин сўнггида бироз тажриба етишмади. 

Бугун ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Ҳисоб бизнинг фойдамизга 1:0 бўлиб турган паллада юзага келган қулай имкониятдан фойдалана олмадик. Бизга ўйин тизгинини қўлга ола биладиган етакчи етишмаяпти, - деди мутахассис. 

Бухоро Ўзбекистон. Лига кубоги
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Лига кубоги 3-тур. 7 июль куни бўлиб ўтадиган учрашувларда ишлайдиган расмийлар
14:39
Рафаэль Баласанян: Афсуски, хатолар туфайли йирик ҳисобда ютқаздик
14:03
Мустафо Байрамов: "Навбаҳор" таркибида ўзгаришлар бўлади
11:00