Лукас Моура: “Ливерпуль” билан бўладиган жангга тайёрмиз

“Тоттенхэм” вингери Лукас Моура “Ливерпуль”га қарши кечадиган ЕЧЛ финали аввалида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Финалга тўлиқ тайёрмиз. Жуда қийин ўйин кутмоқда. Бу ҳақиқий жанг бўлади. Биз бунга тўлиқ куч билан етиб келдик ва баҳсга тайёрмиз. “Аякс” билан бўлган жавоб учрашувидан сўнг ўз кучиимизга бўлган ишончни қайтардик.

“Ливерпуль” – кучли жамоа. АПЛ доирасида бўлган учрашувларда рақиб биздан кучли эканлигини кўрсатди. Финалда эса ҳар иккала жамоанинг имкониятлари тенг”, - дея Моура сўзларидан келтирмоқда Sky Sports.

Ўқилган: 1055
Европа Чемпионлар лигаси Ливерпуль Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Неймар “Боруссия”га қарши ўйинда майдонга тушадими?
18:32
Тебас "Ман Сити"нинг еврокубокларда иштирок этиши ҳақида: CAS арбитраж стандартларига жавоб бермайди
04:14
Симеоне мағлубият ҳақида: Мағлубият учун маъсулиятни ўз бўйнимга оламан
01:01