“АГМК” ўзида “Қизилқум”ни тор-мор келтирди. Қосимовдан дубль ва голли пас

Ўзбекистон Лига Кубогининг 1-туридан ўрин олган “АГМК” – “Қизилқум” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Олмалиқда бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув кутилганидек майдон эгаларининг фаоллигида бошланди, бироқ танаффусга қадар дарвозалар даҳлсиз қолди. 51-дақиқада Миржамол Қосимов бурчак зарбасини ижро этиб тўпни тўғридан-тўғри дарвозага жойлаб қўйди.

67-дақиқада Миржамол дублини нишонлади: дарвозага йўллаган биринчи зарбани Макосин  қайтаришга эришди. Аммо такрорий зарбани Қосимов голга айлантирди.

81-дақиқада Шаҳзодбек Нурматов Қосимов томонидан узатилган тўпни деярли бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди. Ўйин якунланиши арафасида Шохназар Норбеков жамоасининг тўртинчи голини урди.

Шу тариқа, Миржалол Қосимов шогирдлари мусобақани ғалаба билан бошлашди ва “Металлург” билан бир хил очко тўплаган ҳолда пешқадам бўлиб олишди.

Лига кубоги, 1-тур

"АГМК" — "Қизилқум" 4:0 (0:0, 4:0)

1 июнь, 19:15, Олмалиқ

Голлар: 1:0 - 51 Қосимов, 2:0 - 67 Қосимов, 3:0 - 81 Нурматов, 4:0 - 89 Норбеков.

“АГМК”: Сухроб Султонов, Бобур Йўлдошев (Сардорбек Раҳмонов, 46), Шерзод Файзиев, Жасур Умаров, Мирғиёс Сулаймонов, Мирлолюб Костич, Мурод Тошматов (Сардорбек Абдунабиев, 57), Миржамол Қосимов, Санъат Шихов, Шохназар Норбеков, Жасур Ҳакимов (Шаҳзодбек Нурматов, 71).

“Қизилқум”: Артём Макосин, Рамиз Бегишев, Ҳумоюн Абдуалимов, Жаҳонгир Ҳусанов (Аҳлиддин Файзиев, 73), Файзулла Қамбаров (Ҳусниддин Фазлиддинов, 63), Миржалол Қосимов, Азизбек Усмонов (Акмал Рустамов, 46), Сардор Жаҳонов, Хуршид Олимов, Суҳроб Ярашев, Медина Смит.

Огоҳлантиришлар: Йўлдошев (20), Абдунабиев (69).

Фото: t.me/pfcagmk

Ўқилган: 2201
АГМК Қизилқум Ўзбекистон. Лига кубоги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ҳожимат Эркинов фаолиятини "Торпедо" Москвада давом эттиради
21:26
Любинко Друлович U-23 ОЧ, футболчи ва мураббийликдаги ютуқлари ҳамда Ўзбекистон U-23 билан муваффаққиятга эришмоқчилиги ҳақида
14:56
ОЧЛ. “Пахтакор” клуби “Ал-Ҳилол”га қарши ўйинда аламли мағлубиятга учради
01:29