Сарри “Челси” билан шартномани бекор қилади ва Италияга йўл олади

“Челси” клуби бош мураббийи Маурицио Сарри лондонликлар жамоасини тарк этади.

Италиялик мутахассис яқин вақт ичида клуб билан амалдаги шартномасини бекор қилади ва “Ювентус”га йўл олади. Саррининг агенти Лондонда “Челси” раҳбарияти билан учрашган ва жамоа уни қўйиб юборишга тайёр эканини маълум қилган.

Бу ҳақда журналист Альфредо Педулла хабар қилди. Педулла Сарри билан яхши муносабатда, аввалроқ у мураббийнинг “Наполи”дан “Челси”га ўтиши ҳақида хабар қилганди.

Жанлука Ди Марционинг хабар қилишича, Сарри кеча кўклар ижрочи директори Марина Грановская билан учрашган ва Италияга қайтмоқчилигини маълум қилган.

Маурицио Сарри Челси Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Руни Англия чемпионатларида 500 та ўйинда иштирок этди
05:22
“Реал” клуби “Леванте”га қарши ўйин қайдномасини эълон қилди
22:12
"Арсенал" – "Вулверхэмптон" ва бошқа ўйинларнинг асосий таркиби
19:10