Азиз Тўхтабоев: Бугунги ғалабадан кейин футболчиларнинг ўзларига бўлган ишончи ортди

Ўзбекистон Лига кубоги гуруҳ босқичи 1-тур доирасидаги  “Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейин “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Азиз Тўхтабоев ўйин ҳақидаги фикрларни билдириб ўтди.

- Аввало барчани кириб келаётган Рамазон Ҳайити байрами билан табриклайман. Ўйиндан олдин мухлисларни хурсанд қилиш ва фақат рақибдан устун келиш ҳақида ўйлаган эдик. Бугунги ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз. Ушбу ғалаба бизга сув ва ҳаводек керак эди. Суперлигада охирги ўринда бораётганимиз ва ғалаба қозона олмаётганимиз футболчиларимизнинг руҳиятига салбий таъсир ўтказаётганди. Бугунги муваффақиятдан кейин футболчиларнинг ўзларига бўлган ишончи ортди. 

Бугун барча футболчилар майдонда бир оила сифатида ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилишди. Бугунги муваффақиятимиз асосий омили деб шуни айтган бўлардим. Кейинги баҳсларда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз, - деди мутахассис. 

Қўқон-1912 Ўзбекистон. Лига кубоги
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Пахтакор” ўз майдонида “Қўқон-1912”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
20:56
Рўзиқул Бердиев: Бизнинг асосий эътибор чемпионат ва Ўзбекистон кубоги ўйинларига қаратилган
11:30
Ҳикмат Эргашев: “Бунёдкор”га қарши ўйнаш доим қийин бўлган
22:03