Андрей Канчельскис: Вазиятлардан унумли фойдаланишда оқсаяпмиз

Ўзбекистон Лига Кубогининг 1-туридан ўрин олган “Насаф” – “Навбаҳор” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Канчельскис қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

- “Насаф” жамоасини қозонилган ғалаба билан табриклайман. Ажойиб ёш футболчилардан иборат жамоа. Ўз ёшига нисбатан анча дадил ва тартибли ўйин намойиш этишди улар. Биз ҳам бугун асосий ўйинчиларга дам берган ҳолда,  ёшларга имконият тақдим этдик. Ўйиндан олдин улар билан кўп суҳбатлашдик. Лекин афсуски учрашув давомида ўша суҳбатларда айтилган ўйин намойиш этилмади.

Майли, мағлубият ёш ўйинчиларга дарс бўлади. Лекин бундай йирик ҳисобда мағлуб бўлиш ва бунча кўп гол ўтказиб юбориш ҳам яхши эмас.  Қолаверса, ўйинчимиз четлатилгани ҳам ўз таъсирини ўтказди. Шунингдек, юзага келган қулай имкониятлардан фойдалана олмадик. Бу борада жамоамиз оқсаяпти,  - деди мутахассис. 

Ўқилган: 1767
Андрей Канчельскис Навбаҳор Насаф Ўзбекистон. Лига кубоги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Бухоро” - “Андижон” 2:2
17:58
Ўзбекистон терма жамоаси меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон кубогида иштирок этади
07:46
"Пахтакор" 15-турда "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
20:10