Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Туркияга учиб кетишди

Бугун 31 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси Тошкент-Истамбул-Анталия йўналиши бўйлаб Туркияга йўл олди.

У ерда миллий терма жамоамиз Туркия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Учрашув 2 июнь куни Аланья шаҳридаги "Alanya Stadium" ўйингоҳида бўлиб ўтади.
 
Шундан сўнг миллий терма жамоамиз аъзолари 3 июнь куни ярим тунда Тошкентга қайтиб келиб, йиғинни давом эттиришади.
 
7 ва 11 июнь кунлари Тошкентдаги "Миллий" стадионда КХДР ва Сурия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтади.

Ўқилган: 1714
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ўртоқлик учрашувлари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Вадим Абрамов: Асосий рақибимиз Саудия Арабистони - эртага уларни енгишимиз керак!
19:11
Райола Погбанинг янги шартномаси борасида "Манчестер Юнайтед" билан музокараларни бошлади
13:39
Goal нашри мавсумнинг энг яхши ўйинчилари рўйхатини маълум қилди
19:57