Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркияга сафар олдидан машғулот ўтказди (фото)

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги халқаро ўртоқлик ўйинларига ҳозирлик олиб бораётганидан хабарингиз бор.

Миллий терма жамоа бугун Туркияга йўл олиш олдидан пойтахтдаги охирги машғулотини ўтказди. Бугунги машғулот ҳам "Жар" стадионида ўтказилди. Унда миллий чемпионатимизда тўп сураётган футболчилар билан бир қаторда легионерлардан Одил Аҳмедов, Элдор Шомуродов ҳамда Фозил Мусаев иштирок этди. 

Таъкидлаш жоиз, эртага терма жамоамиз вакиллари ўртоқлик ўйинида майдонга тушиш учун Туркияга йўл олишади.

Туркия – Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини 2 июнь куни соат 23:00да Аланья шаҳридаги "Аланя Стадиум" ўйингоҳида бўлиб ўтади.














Ўқилган: 1396
Ўзбекистон миллий терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЕЧЛ ва ЕЛ мусобақалари "8 финал формати"да Лиссабонда тугатиб қўйилади
19:10
Европа Лигаси, 5-тур. "Арсенал" ютқазди, "Астана"нинг ажойиб ғалабаси ва бошқа натижалар
07:42
Стерлинг Зиданнинг 3 марта ЕЧЛни ютиши ҳақида: Бу омад эмас, унда ғалабани ҳис қилиш туйғуси бор
19:17