Рамос келажаги борасидаги қарорни эълон қилди

"Реал" клуби сардори Серхио Рамос бугун махсус равишда ташкил этилган матбуот анжуманида "Қироллик клубида" қолаётганини эълон қилди.

"Мен сизнинг шубҳаларингизга чек қўйиб якуний қароримни етказмоқчиман ва сизда ҳеч қандай шубҳа қолмайди. Шуни ишонч билан айтишим мумкинки, мен келажагим ҳақида ўйладим ва "Реал" клуби билан тузган шартномамни тўлиқ адо этишга қарор қилдим ва фаолиятимни шу ерда якунламоқчиман. Ўзимнинг ёмон мавсумимни ўтмишда қолдирмоқчиман. Клуб билан ғалабали онларда хайрлашишни истар эдим. Ўйлайманки, мен бунга ҳақлиман.

Ҳаммаси қўлимда бўлганида эди, "Реал" билан шартномани умрбод тузган бўлар эдим. Флорентино Перес ва менинг ўртамиздаги муносабат ота ва бола кабидир, бир-биримизни жуда ҳам севамиз. "Реал"дан кетмоқчи эмасман. Мен ҳар доим айтганман – фаолиятимни шу клубда якунламоқчиман. Мен ушбу клубда текинга бўлса ҳам ўйнашга тайёрман", - дейди Рамос.

Ўқилган: 3900
Реал Мадрид Серхио Рамос

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Европа Лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташланди
17:31
“Ливерпуль” етакчилари “Барселона”га қарши ўйинни ўтказиб юборишади
16:07
AFC U23 Championship. Бугун Саудия Арабистони - Ўзбекистон ўйини бўлади
08:50