Бугун Мадридда "Футбол дўстлик учун" лойиҳаси доирасидаги тадбирлар бошланди
Бу йил "Футбол дўстлик учун" лойиҳасининг Еттинчи мавсуми Мадрид шаҳрида бўлиб ўтиши, ушбу лойиҳа доирасидаги тадбирларда бутун дунёдан ташриф буюрадиган 600дан ошиқ иштирокчилар қаторида ўзбекистонлик ёш футболчилар ҳам қатнашиши ҳақида аввал хабар бериб ўтилганди.

Бугун Мадрид шаҳридаги "Esсorial Camping" мажмуасида "Футбол дўстлик учун" лойиҳасининг дастлабки тадбири - "Дўстлик" халқаро оромгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон номидан бу ерга ташриф буюрган Асилбек Нўъмонов, Абдулла Турсунбоев, Асадбек Рўзимов ва Марина Косниковалар мазкур тадбирда иштирок этишди. Болалар турли гуруҳларга бўлиниб, алоҳида жамоалар ҳосил қилишди. Анъанага кўра, бу жамоаларга йўқолиб кетиш хавфида бўлган ва камём жониворлар номи берилди. Мақсад болаларни табиатни муҳофаза қилишга ва жониворларга меҳрибон бўлишга ўргатишдан иборат.

Эртага жамоалар дастлабки машғулотларни ўтказишади ва лойиҳа доирасида бўлиб ўтадиган футбол бўйича чемпионатга тайёргарлик кўришади. 



Ўқилган: 2342
Болалар футболи Халқаро мусобақалар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Июнь ойининг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди
17:24
“Сўғдиёна” ҳам “Саратондан соябон бўл” номли хайрия акциясига қўшилди
05:21
40 йиллик тарихда илк бор спортимиз олимлари жамланмоқда
02:15