“Бавария” президенти: Крооснинг “Реал”га сотилиши хато қарор бўлганди

“Бавария” президенти Ули Хёнесс 2014 йилда жамоа ярим ҳимоячиси Тони Крооснинг “Реал”га сотилгани хато бўлганини таъкидлади.

“Баъзида қийин қарорлар қабул қилишимизга тўғри келади. Крооснинг сотилиши ҳам ана шундай қарорлардан бири эди. Балки, бу хато қарор бўлгандир” – дейди Хёнесс.

Эслатиб ўтамиз, Кроос 2014 йилнинг ёзида 25 млн евро эвазига “Бавария”дан мадридликлар сафига ўтганди. Кроос “Реал” билан биргаликда кетма-кет уч марта ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритди. Немис футболчиси шу йилнинг май ойида клуб билан амалдаги шартномасини 2023 йилга қадар узайтирди.

Ўқилган: 1719
Бавария Реал Мадрид Тони Кроос Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Роналду ўз айбини тан олди
09:33
"Барселона" "янги Месси" топдими?
19:32
"Эйбар" – "Барселона": Таркиблар!
18:15