«Рома» сафарда «СПАЛ»га мағлуб бўлди

Италия чемпионатининг 28-турида «Рома» клуби сафарда «СПАЛ» меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Учрашувда ҳисобни майдон эгалари 22-дақиқада очишди. «СПАЛ» клуби ҳимоячиси Муҳаммад Фарес илк гол муаллифи. Иккинчи бўлимнинг бошида «Рома» жамоасининг футболчиси Диего Перотти пенальтидан унумли фойдаланиб мувозанатни тиклади. 59-дақиқада эса мезбонлар ҳам 11-метрлик жарима тўпи ишлаб олишди ва яна олдинга чиқиб олди. Ўйин шу ҳисоб билан ўз якунига етди.

Шу тариқа, римликлар клуби 47 очко билан бешинчи ўринда қолиб кетди.

Италия чемпионати 28-тур.

«СПАЛ» – «Рома» 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 22 Фарес, 1:1 – 53, пенальти Перотти, 2:1 – 59, пенальти Петанья.

«СПАЛ» – Вивиано, Чонек, Бонифаци, Викари, Ладзари (Реджини, 77), Фарес, Куртич (Скьяттарелла, 80), Мурджиа (Шимич, 84), Миссироли, Петанья, Антенуччи.

«Рома» – Ольсен, Маркано, Жезус, Карсдорп (Сантон, 80), Фасио, Кристанте, Нзонзи, Клюйверт (Дзаньоло, 46), Эль-Шаарави (Перотти, 46), Джеко, Шик.

Огоҳлантиришлар: Викари (5), Нзонзи (40), Джеко (45), Чонек (52), Фарес (54), Жезус (57), Перотти (63), Миссироли (64), Кристанте (69).

Италия чемпионати Рома
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Милан" ўз майдонида "Болонья"ни таслим этди
01:39
"Милан" – "Болонья": Таркиблар!
22:43
“Интер” Жеко трансфери борасида “Рома” билан келиша олмаяпти
13:41