
Бразилия терма жамоасида сардор ўзгарди, дея хабар қилмоқда Globoesporte нашри.
“ПСЖ” ҳужумчиси Неймар сардорлик боғичидан маҳрум қилинган, у бир аввал ушбу номга лойиқ кўрилганди.
Бразилия термаси бош мураббийи Тите янги сардор этиб Дани Алвесни тайинлаган. У Америка Кубоги ва яқин орадаги ўртоқлик ўйинларида жамоа сардори бўлади.
Хабар қилинишича, Титенинг бундай қарорга келишига Неймар Франция Кубоги финалидан сўнг мухлисни ургани сабаб бўлган.