Англия Премьер-лигаси берадиган учинчи йўлланма соҳиби аниқ бўлди.
Чемпионшипнинг плей-офф ўйинида “Астон Вилла” клуби “Дерби Каунти”га қарши майдонга тушди. Мазкур ўйинда бирмингемликлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Шу тариқа, Дин Смит бошчилигидаги “Астон Вилла” АПЛда тўп суриш ҳуқуқини қўлга киритди.
“Астон Вилла” охирги маротаба 2015-2016 мавсумда АПЛда муваффақиятсизликга учраган ва Чемпионшипга равона бўлганди. Эътиборлиси, ушбу клубда Жон Терри ёрдамчи мураббий сифатида фаолият кўрсатмоқда.
Чемпионшип, плей-офф. Финал.
“Астон Вилла” – “Дерби Каунти” – 2:1
Голлар: Эль-Гази, 2:0 – 59 Макгинн, 2:1 – 81 Уогхорн.
«Астон Вилла» – Стир, Мингз (Хоз, 86), Тэйлор, Туанзебе, Аль-Мухаммади, Хурихэйн, Грилиш, Адома (Грин, 73), Макгинн, Эль-Гази, Абрахам.
«Дерби Каунти» – Рос, Кио, Томори, Богл, Коул, Джонсон, Уилсон, Маунт, Лоуренс (Йозефзон, 73), Хаддлстоун (Мэрриотт, 63), Беннетт (Уогхорн, 69).
Огоҳлантиришлар: Эль-Гази (28), Беннетт (47), Хурихэйн (48), Томори (51), Уилсон (90).
АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум бўлди
Ўқилган: 2419