Уэлбек учун А Сериядан таклиф тушди

“Арсенал” ҳужумчиси Дэнни Уэлбек фаолиятини Италия А Серияда давом эттириши мумкин.

The Sun нашрида келтирилишича, Римнинг “Лацио” клуби 28 ёшли ҳужумчининг хизматига жиддий қизиқиб қолган ва Уэлбек борасида музокараларга киришган.

Ўз навбатида Уэлбекнинг “тўпчилар” билан шартномаси якунланмоқда. У эркин агент сифатида “Лацио” сафига бориб қўшилиши мумкин.

Шунингдек, Уэлбекга “Вест Хэм”, “Эвертон”, “Кристал Пэлас” жамоалари ҳам қизиқиш билдирган.

Арсенал Лацио Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Атлетико" ёзда "Манчестер Сити"дан ҳимоячи сотиб олмоқчи
20:37
"Рома" қишда Ловренни сотиб олмоқчи
20:01
Sky Sport: Рибери Россия, Голландия ва Арабистондан таклифларни рад этди
12:39