Рўзиқул Бердиев: Бугун тажриба тантана қилди

“Насаф” – “Локомотив” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Бугунги баҳсда тажриба ғалаба қозонди. Бугунги рақибимиз тажрибага эга, жуда жиддий жамоа эди. Шунга қарамай йигитларимиз охиригача ижобий натижа учун кураш олиб боришди. Ўйин сўнггига қадар бир қатор хавфли вазиятларни ҳам вужудга келтира олдик. Агар улардан унумли фойдаланганимизда натижа умуман бошқача бўлиши ҳам мумкин эди.

Бугун йигитларимиз ёш бўлишига қарамай катта тажрибага эга футболчилардан иборат кучли жамоага қарши тенгма-тенг кураш олиб боришди. Шу сабабдан ўйиндан сўнг шогирдларимга ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирдим. Қолаверса, бизни жамоамизни қийин вазиятда бўлсак-да, ишониб қўллаб-қувватлаётган мухлисларимизга ҳам раҳмат, - деди мутахассис.

Ўқилган: 1728
Локомотив Насаф Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Суперлига 11-тур якунлари. Энг кўп Андижонда, энг камичи?
16:56
Расман! Азизжон Ғаниев БАА клубига ўтди
19:29
Анлия чемпионати, 17-тур. "Челси" – "Манчестер Сити" 1:3
03:47