Месси Испания Кубогида рекорд қайд этди

“Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси Испания Кубоги финали доирасида “Валенсия”га қарши кечган баҳсда (1:2) гол уришга эришди.

31 ёшли футболчи ушбу турнирнинг олтита финалида гол урган илк футболчига айланди. Ундан аввалги энг яхши натижа Тельмо Саррага (бешта финал) тегишли эди.

Месси Испания Кубогининг 2009, 2012, 2015, 2017, 2018 ва 2019 йилги финалларида гол уришга эришган. Бунга қадар “Барса” Месси гол урган барча финалларни ютиб келаётганди.

Бундан ташқари, Месси ва Серхио Бускетс финалларда иштирок этиш бўйича (9тадан) Бернд Шустер ва Агустин Гаинснинг рекордини такрорлашди.

Ўқилган: 1570
Испания кубоги Лионель Месси Рекордлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Наполи" - "Ювентус": Таркиблар!
23:39
Гаттузо Италия кубоги финали ҳақида: "Ювентус" ғолиб бўлишга ўрганган, бироқ "Наполи" ўз сўзини айтади
18:46
“Лацио” Италия Суперкубогида “Ювентус”ни мағлуб этди
00:19