Эҳтиросларингизни жиловлаб олинг жаноб Канчельскис!

10-тур доирасидаги “Навбахор” – “Андижон” учрашувини ҳамма қатори зўр қизиқиш ва хаяжон билан онлайн тарзда кузатдик. Бу борада жамоаларнинг матбуот хизмати ходимларига ташаккур айтсак арзийди, худди ўйинни майдонда ўтиргандек кўришимиз учун телеграмм каналида ажойиб тарзда шархлаб боришди.

Водий дербисида икки жамоанинг ўзаро муроса йўлини танлангани ўз йўлига, мухлисларнинг майдонга турли хил ашёларни улоқтиргани ҳам майли, лекин “Навбахор”нинг сўзга чечан мураббийи Андрей Канчельскис томонидан матбуот анжуманида билдирилган фикрлари мухлисларни андек ўйлантириб қўйди. Мураббийнинг фикрича ўйинин бошқариб борган бош хакам Аҳрол Рисқуллаевда инсоф ва виждон йўқ эмиш, бундайларни футболдан четлатиш керак экан.

Агар сўзингизда жон бўлса, ниманидир исботлай олсангиз мархамат, хакамлар қўмитасига билдирги ёзинг, Рисқуллаев айбдор бўлса, жазосини олсин. Шу кунгача ўйинни нохақ бошқарган бир қатор хакамларимиз футболдан четлаштирилди. Бизда ҳам хақиқат бор жаноб Канчельскис!

Майли мураббийлар ўйин хақида ўзларининг шахсий фикрларини айтишга хақли, лекин хурматли мураббийнинг “Андижон” ўйинчиларига нисбатан қуйидаги ноўрин сўзларни ишлатиши, Андижон ва Наманганлик мухлислар ўртасидаги дўстона мухитга салбий таъсир кўрсатиши хеч гап эмас.

“Бу футбол эмас, балки раққосалар майдонга чиққандек гап. Уят! Уялиш керак футболчилар, уялиши! Ўйинни тўхтатиб қўйишмоқда. Футбол ўйнаб бўлмаяпти. Менга айтингларчи, бугун тез тиббий ёрдам машинаси бировни шифохонага олиб кетдими? Кимдир жавоб бера оладими? "Андижон" футболчилари қизлардек майдонга ётиб олавериб вақтни ўлдирди. Уялиш керак! Уят!”

Қайси жамоа керакли натижага эришаётган паллада айниқса, сўнгги дақиқаларда ўйинни чўзмайди, ёки Сизни жамоангиз бундай холатга тушмаганми? Сиз керакли натижага эришаётган паллада ўйинчиларингизга вақтни чўзишни таъқиқлайсизми? Дуранг натижани ушлаб қолиш учун харакат қилган рақиб жамоани “Уят”, “Қизлар” деб хақоратлаш юксак маънавиятли мураббийлар учун эмас.

Хурматли жаноб Канчельскис ўз эхтиросларингизни жиловлаб олинг! Биз Сизни буюк жамоада тўп сурган мураббий сифатида хурмат қиламиз, лекин, хакам ва рақиб жамоа хақида куракда турмайдиган сўзларни ишлатишингиз мухлисларда Сизга нисбатан ишончсизликни келтириб чиқармоқда. Футболда ўз эхтиросларни жиловлай олмаган инсонларга қизил карточка кўрсатилади унитманг!


 ВАСИЕВ Хайрулло

Ўқилган: 8328
Андрей Канчельскис Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ростов" – "Арсенал" Тула 2:1. Шомуродовдан 52 дақиқа
03:18
"Локомотив" Темурхўжа Абдухолиқовни ўз сафига қўшиб олди
19:51
Андижонда 2-лига мусобақаларида 22та жамоа иштирок этмоқда
03:50