Вадим Абрамов: Танаффусга яхши кайфиятда йўл оляпмиз

“Металлург” – “Бунёдкор” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Вадим Абрамов қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

- “Металлург” – жиддий рақиб. Шуни инобатга олган ҳолда мазкур баҳсга жиддий ҳозирлик олиб борган эдик. Агар ютқазсак, мусобақа жадвалида пастга тушиб кетишимиз мумкин эди. Зеро мусобақа жадвалида жамоалар анча яқин жойлашган. Лекин биз бугунги баҳсни ўз фойдамизга ҳал эта олдик.

Рақибдан устун эканимизни намойиш этдик. Бунинг учун йигитлардан жуда ҳам миннатдорман. Ана энди чемпионатда қисқа танаффус юзага келади. Танаффусга яхши кайфиятда йўл оляпмиз, - деди мутахассис.  

Ўқилган: 1571
Бунёдкор Вадим Абрамов Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Аброр Пирриев: Отабек Шукуровнинг жароҳати жиддий, лекин тез орада сафга қайтишига умид қиламиз
07:22
Чиройли номлар ўзбек тилида ҳам топилади, ёхуд нега «АГМК»?
19:38
Ҳамиджон Актамов "Қўқон-1912" устидан қозонилган ғалабадан кейин нималар деди?
06:41