"Валенсия" финалда "Барселона"ни мағлуб этиб Испания Кубогига эга чиқди

Испания Кубоги финалидан ўрин олган "Барселона" – "Валенсия" учрашуви ўз якунига теди. “Бенито Вильямарин” стадионида бўлиб ўтган ўйинда валенсияликларнинг қўли баланд келди.

Учрашувни каталонлар устунликда бошлашди, вақт ўтгани сайин валенсияликлар ҳам фаолликни оширишди. Биринчи бўлиб гол уриш “кўршапалаклар”га насиб этди. 21-дақиқада узоқ давом этган узатишлардан сўнг тўп Кевин Гамейрога келиб тушди, ҳужумчи жарима майдони ичида Хорди Альбани алдаб ўтди ва аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Орадан кўп ўтмай “Валенсия” иккинчи голни урди, Карлос Солер ўнг қанотдан тезлик олиб, Альбани ортда қолдирди ва жарима майдонига ҳаводан узатма амалга оширди. У ерда Родриго боши билан дарвозага тўпни жойлади.

Иккинчи бўлимда кўк-анорранглилар босимни оширишди, номинал меҳмонлар эса қарши ҳужумда ҳаракат қилишди. “Барса”нинг кетма-кет уринишлари 73-дақиқада ўз самарасини берди. Бурчакдан узатилган тўпни Клеман Лангле боши билан дарвозага йўналтирди, уни Хауме бартараф этди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Лионель Месси бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

Қолган дақиқалар каталонларнинг кучли босими остида ўтди, бироқ "Валесия" футболчилари қарши ҳужумда икки бор юз фоизлик имкониятга эга бўлишди. Дастлаб дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Гонсалу Гедеш мўлжалда адашган бўлса, орадан сал ўтиб португалиялик футболчи узоқ масофадан бўш дарвозани пойлай олмади. Шу билан бирга Эрнесто Вальверде шогирдлари ҳам вазиятни ўнглай олмадилар.

Шу тариқа, “Валенсия” ўз тарихида саккизинчи бор Испания Қироли Кубогини қўлга киритди. Сўнгги бор жамоа 2008 йилда ушбу соврингаэга чиққанди.

Испания Кубоги, финал

Барселона – Валенсия 1:2 (0:2, 1:0)

Голлар
: 0:1 – 21 Гамейро, 0:2 – 33 Родриго, 1:2 – 73 Месси.

Барселона – Силлессен, Лангле, Пике, Альба, Серджи Роберто, Коутиньо, Бускетс, Артур (Видаль, 46), Ракитич (Аленья, 76), Нелсон Семеду (Малком, 46), Месси.

Валенсия – Доменек, Габриэл, Гарай, Гайя, Солер, Васс, Коклен, Парехо (Кондогбиа, 65), Гедеш, Родриго (Диакаби, 88), Гамейро (Пиччини, 72).

Огоҳлантиришлар: Гайя (53), Бускетс (61), Кондогбиа (70), Видаль (89).

***

Гамейронинг голини томоша қилинг:

Барселона Валенсия Испания кубоги
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртадан Тошкентда йиғин бошлайди
17:25
“Манчестер Юнайтед” мавсумолди йиғинига жалб қилинган таркибни эълон қилди
18:19
Вадим Абрамов: Саудия Арабистонидан учралган мағлубият тасодиф эканлигини исботламоқчимиз
19:38