Германия Кубоги финалидан ўрин олган "РБ Лейпциг" – "Бавария" учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Олимпияштадион”да кечган баҳсда мюнхенликларнинг қўли баланд келди.
Учрашувнинг 29-дақиқасида Роберт Левандовски чап қанотдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. 78-дақиқада Кингсли Коман номинал меҳмонларнинг иккинчи голини урди.
85-дақиқада Левандовски учрашувдаги дублини нишонлаб ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Шу тариқа, “Бавария” Германия Кубогидан ҳам ғолиб бўлди ва “Олтин дубль”ни қайд этди. Ўтган ҳафтада жамоа Бундеслиганинг сўнгги турида чемпионликни қўлга киритган эди.
Германия Кубоги, финал
РБ Лейпциг – Бавария 0:3 (0:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 29 Левандовски, 0:2 – 78 Коман, 0:3 – 85 Левандовски.
РБ Лейпциг – Гулачи, Конате (Айдара, 82), Хальстенберг, Клостерманн, Орбан (Упамекано, 70), Забитцер, Адамс (Лаймер, 65), Форсберг, Кампль, Поульсен, Вернер.
Бавария – Нойер, Зюле, Алаба, Киммих, Хуммельс, Гнабри (Роббен, 73), Алькантара, Мартинес (Толиссо, 65), Коман (Рибери, 87), Мюллер, Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Упамекано (82), Левандовски (86).
***
Левандовскининг 85-дақиқадаги голини томоша қилинг: