
Испания терма жамоаси ва "Реал" клубининг собиқ бош мураббийи Хулен Лопетеги фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Лопетегининг агенти машҳур Жорже Мендеш ҳисобланади. Агарда лондонликлар ўз мураббийи Маурицио Саррини бўшатиб юборса Лопетеги жамоани бошқармоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Лопетеги ЖЧ-2018 олдидан Испания бош мураббийлигидан "Реал" билан шартнома имзолагани туфайли бўшатиб юборилган эди.
Лопетеги "Реал" клубини 2018 йилнинг окятбрь ойи охирига қадар бошқарди. У клубнинг 14 та ўйинидан кейин бўшатилди.