«Футбол дўстлик учун"-2019: Ўзбекистонлик ёш футболчилар Гиннес рекордини ўрнатишда иштирок этишади
"Футбол дўстлик учун" лойиҳасининг 7-мавсуми доирасидаги тадбирларда Гиннеснинг янги рекордини ўрнатишга уриниб кўрилади. Мазкур лойиҳада дунёнинг 211 мамлакатидан ташриф буюрадиган турли миллат ва элат вакиллари қатнашади. Лойиҳанинг якуний тадбирлари шу йилнинг 28 май - 2 июнь кунлари Испанияда ўтказилиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
 
Мадрид шаҳрида ўтадиган "Футбол дўстлик учун" лойиҳаси доирасидаги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида майдонда бир вақтнинг ўзида турли миллат вакиллари иштирокида машғулот ўтказилади. Мазкур машғулот "бир вақтнинг ўзида энг кўп миллат вакиллари иштирок этган футбол бўйича машғулот" сифатида Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин олиши мумкин. Машғулотни GUINNESS WORLD RECORDS расмий ҳакамлари кузатиб боришади. 

Машғулот давомида иштирокчиларни бевосита майдондан жаҳон футболи афсонаси Франц Беккенбауэр қўллаб-қувватлаб туради.
Ўқилган: 1913
Болалар футболи ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон вакиллари ФИФА “The Best” совринида кимларга овоз берди
09:37
Икром Алибоев: “Сеул” сафида Сервер Жепаров каби Жанубий Корея чемпиони бўлмоқчиман
12:53
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Иорданияни мағлуб этди
06:12