Месси ўз уйида “Барселона” президенти билан учрашди

“Барселона” клуби сардори Лионель Месси ўз уйида жамоа президенти Хосеп Мария Бартомеу билан учрашди. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар қилмоқда.

Манбада таъкидланишича, учрашув ўтган ҳафта - 18 май куни бўлиб ўтган. Гап нима ҳақида кетгани номаълум, бироқ Месси ва Бартомеу катта эҳтимол билан ЕЧЛ ярим финалидаги “Ливерпул”дан учралган мағлубиятни муҳокама қилишган, шунингдек, Испания Кубоги финали ва жамоа келажаги борасида сухбат қуришган.

Бугун ярим тунда “Барселона” Севильядаги “Бенито Вильямарин” стадионида “Валенсия”га қарши Кубок финалида майдонга тушади.

Ўқилган: 2073
Барселона Жозеп Бартомеу Лионель Месси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Лопотеги "Севилья" клубини бошқаради
08:17
Эден Азар: Роналду билан ўзимни таққосламайман
08:33
"Эспаньол" ўз майдонида "Атлетико"ни таслим этди
21:36