Ўзбекистон кубоги-2019 мусобақаси расмий логотипи тасдиқланди

Биласиз, Coca Cola компанияси мавсум аввалида Суперлига ҳамда Ўзбекистон кубоги-2019 мусобақалари учун титул ҳомий бўлиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.

Унга кўра, компания нафақат Суперлига, балки Ўзбекистон кубоги мусобақаси учун ҳам ҳомийлик қилади.

Секин-аста ҳомий ташкилотлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаётган Профессионал футбол лигаси ушбу шартномалар асосида 2019 йилда Суперлига клублари учун бадал пулларини оширмади. Қўшимчасига, ҳакамлар, инспекторлар ҳамда комиссарлар учун барча сарф-ҳаражатларни ўз бўйнига олди. Шунингдек, Суперлига клублари футболчиларининг ҳар бирига ўз ёнидан чиқим қилиб, 10 миллион сўмлик суғурта полислари олиш имкониятини яратди.

Coca Cola  компанияси титул ҳомийлик қилаётган Ўзбекистон кубоги-2019 мусобақаси учун расмий логотип тасдиқланди. Логотип Coca Cola компанияси логотипи элементларини акс эттириб, қизил ва оқ ранглар ҳамоҳанглигида яратилган. 

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон кубоги мусобақаси учун шу пайтга қадар ҳеч ҳам алоҳида логотип ишлаб чиқилмаган эди. 

ПФЛ фаолиятига доир Ўзбекистон кубоги
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаментига янги директор тайинланди
19:23
Тошкентда фитнес бўйича мураббийлар учун Level 1 халқаро ўқув-курслари бўлиб ўтмоқда
06:05
«Пахтакор» — «Локомотив» учрашуви бошқа кунга қолдирилди
14:49