Қашқадарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясида ҳакамлик мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари тарбияланувчилари орасида футбол ҳакамлиги билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, халқаро мусобақаларда фаолият олиб борадиган иқтидорли ҳакамларни ҳозирдан тайёрлаб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
 
Айнан шу мақсадда Қашқадарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясида шу мавзуда семинар ташкил қилинди. Семинарни тажрибали мутахассис Артём Калинин олиб борди.
 
Семинар давомида академия тарбияланувчиларига ҳакамлик касбининг ўзига хос томонлари ҳақида гапириб берилди. Шунингдек, ҳакамлик билан шуғулланишни истаган тарбияланувчилар қайси жиҳатларга эътибор қаратишлари зарурлиги таъкидланиб, ҳакамлик учун номзодларни танлаб олишда эътибор қаратиладиган мезонлар ҳақида тушунтириш берилди.  
 
Учрашув давомида академия тарбияланувчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан  мурожаат қилишди ва тегишли жавоблар олишди. 
Ўқилган: 1706
Семинарлар ва ўқув курслари ЎФА фаолиятига доир Ҳакамлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Элдор Шомуродов: Орзулар ушалиши керак. "Ростов" раҳбариятига миннатдорчилик билдириб қоламан
10:32
“Ривожланиш кубоги-2020”: Ўзбекистон – Исландия 1:2
07:15
Футзал. Яна олти жамоа курашга қўшилди
02:51