“Лилль” Пепенинг трансфер баҳосини маълум қилди

“Лилль” клуби ярим ҳимоячиси Николя Пепе фаолиятини “ПСЖ”да давом эттириши мумкин.

France Football нашрида келтирилишича, “Лилль” раҳбарияти Пепе трансфери учун 80 миллион евро сўрамоқда. 23 ёшли ивуралик хавбекга “ПСЖ” жиддий қизиқмоқда ва клуб билан музокараларни давом эттирмоқда. 

Шунингдек, “Арсенал” клуби томонидан ҳам таклиф келиб тушганлиги борасида маълумот берилган. Манбада келтирилишича, “Лилль” раҳбарияти Пепени Франция чемпионатида тўп суришини истамаяпти.

Маълумот учун, Пепе якунланган мавсумда “Лилль” сафида 37та учрашувда майдонга тушди ва 22 маротаба гол урган.

Лилль Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“ПСЖ” хўжайини Англия клубини нишонга олди
17:49
“Монако” клуби “Монпелье” ҳимоячисини сотиб олди
18:28
"Лилль" трансфер рекордини янгилади. Клуб янги футболчисини қанча сотиб олди?
21:54