Гвардиола ёздан “Ювентус”да иш бошлайди?

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола фаолиятини “Ювентус”да давом эттиришга яқин турибди.

Football Italia нашрининг маълумотига кўра, испаниялик мутахассис 4 июнь куни туринликлар билан шартнома имзолайди.

Томонлар ҳамкорлик ҳақида 10 кундан кейин, яъни 14 июнь санасида расман эълон қилишлари кутилмоқда.

Хабарга кўра, Гвардиоланинг “Ювентус” билан битими тўрт мавсумга мўлжалланган бўлиб, йиллик маоши эса 24 миллион еврони ташкил қилади.

Аввалроқ, “Ювентус“ клуб билан беш йил давомида ишлаган Массимилиано Аллегрининг истеъфоси ҳақида эълон қилганди.

Хосеп Гвардиола Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ибрагимович “Милан”га қайтади
09:52
“Интер”нинг собиқ футболчиси “Милан”га ўтиши мумкин
09:04
"Милан"нинг учта футболчиси "Ювентус"га қарши ўйинни ўтказиб юборади
19:52