“Металлург” – “Бунёдкор”. Ўзаро учрашувларда устунлик ким томонида?

Мамлакат миллий чемпионатининг 26-турида Бекободнинг "Металлург" клуби ўз майдонида Тошкентнинг "Бунёдкор" клубини қабул қилади.

Мазкур жамоалар шу кунга қадар ўзаро 26 маротаба куч синашишган. Натижалар юртимизнинг номдор клубларидан саналувчи “Бунёдкор” фойдасига. Тошкентликлар 19 та ўйинда ғалаба қозонишган. 3 та ўйинда “Металлург”нинг қўли баланд келган. 4 та учрашувда эса кучлар тенг келган. Тўплар нисбати: 51-22. 

Жамоаларнинг ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 2009 йили Бекободдаги ўйинда кузатилганди. Ўшанда бунёдкорчилар мезбонлар дарвозасига жавобсиз тўртта тўп йўллашганди. Энг сермаҳсул учрашув эса ундан бир йил муқаддам Тошкентдаги учрашувда қайд этилган. Қалдирғочларнинг тўртта голига бекободликлар иккита аниқ зарбаси билан жавоб қайтаришган.

Бекободда ўтган сўнгги бешта учрашув: 

20.10.2018 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:0
19.07.2018 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:1
14.10.2017 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:1
16.06.2016 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:1
26.04.2015 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:2

Бунёдкор Металлург Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Наманганда кечган водий дербисида муроса йўли танланди
20:48
“Насаф” - “Навбаҳор”: Жамоаларнинг либослари ранги маълум
07:11
Соса Соlа Суперлига. Бугун “Бунёдкор” Олмалиқда ўйин ўтказади
09:52