ЕЛ финалчилари ўзлари учун ажратилган 12 мингта чиптанинг ярмини ҳам сота олишмади

Европа Лигаси финалчилари ўзларига ажратилган чипталардан воз кечишмоқчи.

Аввалроқ УЕФА финалчиларга 5800тадан чипта ажратганди (стадион сиғими – 60 000). Бунга сабаб, қилиб Баку аэропортининг кам сиғимлилиги кўрсатилганди.

“Арсенал” ва “Челси” клублари умумий миқдорда 6000та чиптани қайтариб беришади. The Times  нашрининг хабар қилишича, клублар 3500 ва 2000тадан чиптани сота олишган.

Икки мингта чипта тақдим этилган УЕФА ҳамкорлари ҳам худди шундай муаммога дуч келишган.

Мавжуд авиарейсларнинг қиммат нархи ва камёблиги, учиш вақти, визалар билан боғлиқ муаммолар, ўйиннинг кеч бошланаши (маҳаллий вақт билан – 23:00) каби сабаблар туфайли мухлислар сафарга чиқишни исташмаяпти.

Инглиз клубилари ва ҳамкорлар қайтариб берган чипталар қайта сотувга қўйилади, уларни муҳаллий аҳоли сотиб олиши мумкин. Айни дамда Озарбайжонда 23 мингта чипта сотилган.

Аввалроқ “Арсенал” финални Бакуда ўтказиш қарори учун УЕФАни танқид остига олган ва ўзи учун ажратилган чипталарни сота олишига шубҳа билан қараган эди.

Ўқилган: 2206
Арсенал Европа Лигаси УЕФА фаолиятига доир Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Манчестер Юнайтед” илк бор тарихда мухлисларсиз трибунада ўйнади
06:18
"Севилья" — "Рома": Таркиблар!
21:16
“Арсенал” сафарда ҳам “Наполи”ни енгди, “Валенсия” ҳам кейинги босқичда
01:55