Германия термасининг Евро-2020 саралаш ўйинлари учун кенгайтирилган таркиби маълум бўлди

Германия терма жамоаси Евро-2020 саралашидан ўрин олган ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди. Жамоа 8 июнь куни Белорусга қарши баҳс юритса, 11 июнда Эстония билан учрашади.

Йоахим Лёв заявкага яқинда тиззасидан жароҳат олган Марк-Андре тер Стеген ва “Реал” ярим ҳимоячиси Тони Кроосни киритмади.

Дарвозабонлар – Бернд Лено («Арсенал»), Мануэль Нойер («Бавария»), Кевин Трапп («Айнтрахт»).

Ҳимоячилар – Маттиас Гинтер («Боруссия» М), Марцель Хальстенберг, Лукас Клостерман (икиси – «РБ Лейпциг»), Йонас Хектор («Кёльн»), Тило Керер («Пари Сен-Жермен»), Нико Шульц («Боруссия» Д), Никлас Штарк («Герта»), Никлас Зюле («Бавария»), Жонатан Та («Байер»).

Ярим ҳимоячи ва ҳужумчилар – Кай Хаверц («Байер»), Юлиан Дракслер («ПСЖ»), Серж Гнабри, Леон Горецка, Йозуа Киммих (все – «Бавария»), Илкай Гюндоган, Лерой Зане (иккиси – «Манчестер Сити»), Юлиан Брандт, Марко Ройс (иккиси «Боруссия» Д), Тимо Вернер («РБ Лейпциг»).

Ўқилган: 1695
Германия термаси Йоахим Лёв Марк Андре тер-Стеген Тони Кроос

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Арсенал” Лондонда “Ливерпуль” устидан иродали ғалаба қозонди
03:26
Испания чемпионати, қолдирилган 10-тур. Бугун "Барселона" - "Реал" Мадрид ўйини бўлади
11:00
"Пахтакор" рақиби "Шаҳр Ходро" ҳақида
09:36