"B" дипломи бўйича мураббийлик ўқув курсларининг иккинчи модули бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда мураббийлик соҳасини ривожлантириш, мураббийлар маҳоратини ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда. 
 
Жумладан, шу кунларда пойтахтимиздаги "Чиғатой" спорт базасида "B" дипломи учун ОФКнинг халқаро мураббийлик курслари иккинчи модули бўлиб ўтмоқда. Мазкур курсларда 24 нафар мураббий қатнашяпти. Улар орасида Ғулом Ҳалимтоев, Александр Корнейчук, Алишер Холиқов каби таниқли мутахассислар бор.  
 
Мураббийлик курсларини ФИФА ва ОФК инструктори Усмон Тошев олиб бормоқда. Унга Даврон Қудратуллаев  ёрдам беряпти.
 
Мазкур ўқув курслари 4 модулдан иборат. Модуллар орасида бир ой танаффус қилиниб, бу вақтда мураббийлар мустақил равишда берилган топшириқларни бажаришлари керак бўлади.
Ўқилган: 975
Семинарлар ва ўқув курслари ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЎФA 2022 йилги U23 Осиё кубоги Ўзбекистонда қабул қилиш бўйича ОФКга сўровнома юборди
08:11
ЎФА ишчи гуруҳи Андижон вилоятида бўлди
01:24
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Кореядаги йиғинни давом эттирмоқда
20:43