Хайр, Хави! Барчаси учун раҳмат!

“Барселона” клуби ҳамда Испания термаси афсонаси Хави фаолиятидаги сўнгги учрашувини ўтказди.

39 ёшли хавбек “Ас-Садд” сафида эроннинг “Персеполис” (0:2) жамоасига қарши Осиё Чемпионлар лигаси баҳсида майдонга тушди. Аввалроқ, Хави фаолиятини якунланганидан сўнг Қатар клубларидан бирини бошқариши маълум бўлганди.

У фаолиятининг асосий қисмини “Барселона”да (767та ўйин) ўтказди. 2000 дан 2014 йилгача у Испания термасида тўп суриб, 133та учрашувда майдонга тушган. “Барселона” билан Хави саккиз марта Испания чемпионлиги, уч марта мамлакат кубоги ҳамда олти марта Суперкубокни қўлга киритган. Шунингдек у Чемпионлар лигасининг тўрт карра соҳиби.

Яна икки мартадан испаниялик футболчи УЕФА Суперкубоги ҳамда клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиби. Испания термаси сафида Хави 2010 йили Жаҳон чемпионатида, 2008  ҳамда 2012 йилларда Европа чемпионатида ғалаба қозонган.

Хайр, Хави! Барчаси учун раҳмат!

Ўқилган: 2584
Мозий юлдузлари Хави

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун “Ривожланиш кубоги”да иштирокини бошлайди
14:55
Флорентино Перес: Рамос ўзини Хитойга жўнатишни сўради. Сардорни текинга қўйиб юбориш яхшиликка олиб келмайди
01:20
“Манчестер Сити” сўнгги дақиқалардаги голлар эвазига “Вулверхэмптон”га ютқазиб қўйди
19:58