Суперлига 9-тур якунлари. Ҳакамлар томонидан нечта сариқ карточка кўрсатилди?

Якунига етган Суперлиганинг 9-тур учрашувларидаги турли кўрсаткичларни эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз.

Мазкур турда ҳакамлар томонидан 32та сариқ карточка кўрсатилди. Бирорта футболчи майдонни барвақт тарк этгани йўқ. Шундан 15таси мезбон жамоа футболчиларига кўрсатилди. Меҳмон жамоа аъзолари эса 17 маротаба ҳакам томонидан жазоланди.

Энг кўп сариқ карточка Наманганда кечган “Навбаҳор” – “Металлург” учрашувида кузатилди. 7 нафар футболчи бош ҳакам Равшан Эрматов томонидан жазоланди.

“Насаф” – “Қўқон-1912” баҳсида эса 3 нафар ўйинчи сариқ карточкага лойиқ топилди. Бу эса тур доирасида энг кам сариқ карточка берилган баҳсга айланди.

Қуйида қолган учрашувлардаги ҳолатлар билан танишингиз мумкин.

«Бухоро» - «Динамо» - 0:0.
Огоҳлантиришлар: Иван Фатич (24), Иван Нагаев (78) – Ботирали Эргашев (30), Қадамбой Нурметов (42), Миркомил Лоқаев (54).

«Навбаҳор» - «Металлург» - 0:0.
Огоҳлантиришлар: Мирзоҳид Ғофуров (70), Баҳодир Насимов (85) – Баҳром Абдураҳимов (30), Муҳаммад Исаев (41), Иброҳим Йўлдошев (74), Акбар Исматуллаев (90+2), Александр Лобанов (90+4).

АГМК – «Сўғдиёна» - 0:2.
Огоҳлантиришлар: Жасурбек Ҳакимов (88) – Ойбек Нурматов (41), Жамшид Болтабоев (84),Никола Милинкович (87).

«Насаф» - «Қўқон-1912» - 2:0
Огоҳлантиришлар: Ғолиб Ғайбуллаев (17) – Жасур Ҳасанов(53), Ойбек Рустамов (64).

«Қизилқум» - «Сурхон» - 1:3.
Огоҳлантиришлар: Мақсуд Каримов(18), Элгужа Григалашвили (30),Салим Мустафоев (31), Шерали Жўраев (63) – Равшанбек Хурсанов(79).

«Локомотив» - «Бунёдкор» - 0:0.
Огоҳлантиришлар: Даврон Ҳошимов (32), Диёржон Туропов (90+1) – Анвар Ғофуров (80), Суҳроб Иззатов (90+3).

«Андижон» - «Пахтакор» - 0:3.
Огоҳлантиришлар: ШаҳзодбекУбайдуллаев (42), Илдар Маматказин (45+2), Радосав Алексич (64) – Марко Симич (67).

Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Шота Арвеладзе: "Сурхон" агрессив ўйин кўрсатади
12:42
"Пахтакор" - "Динамо". Превью
10:01
Сергей Лушчан: Мен тўғри тактика ва таркиб танлай олмадим
13:09