Kicker: Гвардиола Санени "Бавария"га қўйиб юборишга тайёр

"Бавария" клуби мавсум оралиғида "Манчестер Сити" футболчиси Лерой Санени сотиб олиши мумкин.

Kicker нашрининг маълумотига кўра, Англия клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола 23 ёшли футболчини қўйиб юборишга тайёр.

Аввал "Бавария" жамоасини бошқарган Гвардиола ҳали ҳамон клуб билан алоқани ушлаб турибди. Мюнхенликлар раҳбарияти "Сити"нинг ўйинчи учун нархни оширмаслигига ишонмоқда.

"Бавария" клуби Санени 2016/17 мавсум олдидан ҳам сотиб олишни режалаштирган, бироқ ушбу чизиқдаги юқори рақобат туфайли ушбу трансфердан воз кечган.

Арьен Роббен ва Франк Риберининг "Бавария" клубидан кетиши оқибатида мюнхенликлар Санени сотиб олиш фикрига қайтган.

Бавария Лерой Сане Манчестер Сити Трансферлар Хосеп Гвардиола
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Бавария"да президент алмашади
02:33
“Боруссия Д” яна бир трансферни эълон қилди
21:50
"Фортуна" – "Бавария": Таркиблар!
17:43