Сербиялик мутахассис Воя Милославлевич Навоийда семинар ўтказди

Айни кунларда сербиялик мутахассис, профессор Воя Милославлевич мамлакатимизнинг турли ҳудудларида болалар футбол мураббийлари учун турли семинарлар ўтказаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
 
Ана шундай семинарларнинг навбатдагиси Навоий вилоятида бўлиб ўтди. Семинарда Навоий вилоятида фаолият юритаётган мураббийлар қатнашишди.
 
Семинар давомида сербиялик мутахассис футболни ривожлантиришнинг асосий тамойиллари ва бу борада эътибор қаратиш лозим бўлган асосий жиҳатлар ҳақида сўз юритди.
 
Шунингдек, футболчиларни жисмоний ва функционал ривожланишига қаратилган дастур, мазкур дастур асосида машғулотлар ўтказишнинг ўзига хос жиҳатлари бўйича фикр алмашилди.

Ўқилган: 1241
Семинарлар ва ўқув курслари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Про лигада май ойининг энг яхшилари аниқланмоқда
01:26
U-23 Осиё чемпионати: 8 январь куни Ўзбекистон – Эрон ўйини олдидан расмий тадбирлар бўлиб ўтади
09:46
Достон Ҳамдамов: Аста-секин яхши ҳолатга кириб боряпмиз
06:07