Саидкамол, "Навбаҳор" ва ўзбек футболи жамоатчилиги сен билан!

ЎзПФЛ ташаббуси билан бошланган “Саратондан соябон бўл” хайрия акциясида “Навбаҳор” футбол клуби ҳам фаол иштирок этмоқда.

Клуб Coca Cola Суперлига 9-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Металлург” учрашувига ушбу ҳасталик билан курашаётган Саидкамолни таклиф этди. 7 ёшли Саидкамол стадионга барчадан аввал ташриф буюрди ва ўйин олдидан майдонга чиқиб, профессионал футболчилар қандай майдондан тўп суришини ўз кўзи билан томоша қилди.

Сўнгра майдонга жамоалар билан чиқиб келди ва севимли жамоаси – “Навбаҳор” футболчилар билан бирга суртага тушди. Шунингдек, унга “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси томонидан 3 миллон сўмлик чек ҳам топширилди.

Ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида ҳам Саидкамол иштирок этди ва ҳар икки жамоа мураббийлари билан ёнма-ён ўтирди. Ёш болакай уйига бугун олам-олам таассуротлар билан қайтди!

Саидкамол, "Навбаҳор" ва ўзбек футболи жамоатчилиги сен билан!

Ўқилган: 912
Болалар футболи Вилоятларимиз футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Динамо” — “Навбаҳор” : Жамоаларнинг либослари ранги маълум
08:38
Шота Арвеладзе – август ойининг энг яхши мураббийи
16:07
Ўзбекистон терма жамоаси меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон кубогида иштирок этади
07:46