Мбаппедан Бенземагача ёхуд Францияда мавсум лауреатлари аниқланди

“ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция футболчилар касаба уюшмаси (UNFP) талқинига кўра Лига 1 мусобақасининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

32та ўйинда 28 гол урган 20 ёшли футболчи энг яхши ёш ўйинчи номига ҳам лойиқ кўрилди.

Шунингдек, маросимда бошқа лауреатлар ҳам аниқланди:

Энг яхши мураббий: Кристоф Гальтье («Лилль»).

Энг яхши дарвозабон: Майк Меньян («Лилль»).

Энг чиройли гол соҳиби: Лоик Реми («Лилль»).

Рамзий терма жамоа: Майк Меньян («Лилль»), Кенни Лала («Страсбур»), Маркиньос, Тиаго Силва (иккиси – «ПСЖ»), Ферлан Менди («Лион»), Марко Верратти («ПСЖ»), Танги Ндомбеле («Лион»), Анхель Ди Мария, Килиан Мбаппе, Неймар (барчаси – «ПСЖ»), Николя Пепе («Лилль»).

Энг яхши ҳакам: Клеман Тюрпен.

Энг яхши легионер француз: Карим Бензема («Реал»).

Махсус соврин: Дидье Дрогба.

Ўқилган: 1702
Йилнинг энг яхшилари Карим Бензема Килиан Мбаппе Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Хедира ёзда "Лион"га ўтиши мумкин эди
17:40
Фалькао келажаги борасида бир қарорга келди
15:32
Неймар Тухелнинг рухсатисиз “ПСЖ” машғулотларини ўтказиб юборди
14:51