“Ростов” Шомуродов ишлаган пенальти эвазига чемпионни мағлуб этди

Россия чемпионатининг 29-туридан ўрин олган “Ростов” – “Зенит” учрашуви ўз якунига етди. “Ростов Арена”да кечган ўйинда мезбонлар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 67-дақиқасида меҳмонлар ҳимоячиси Элдор Шомуродовни ўз жарима майдонида йиқитди ва учрашув ҳаками пенальти белгилади. Уни Ивелин Попов аниқ бажариб, учрашув тақдирини ҳал қилган голга муаллиф бўлди.

“Ростов” 41 очко билан 7-ўринда бормоқда. “Зенит” эса чемпионликни нақд қилиб қўйган.

РПЛ, 29-тур

Ростов – Зенит 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 67, пенальти Попов.

Ростов – Песьяков, Логашов, Сигурдссон, Плиев (Глебов, 38), Чернов, Зайнутдинов (Гацкан, 71), Калачев (Щадин, 45), Норманн, Попов, Хаджикадунич, Шомуродов.

Зенит – Кержаков, Маммана, Нету, Набиуллин, Смольников, Эрнани, Мусаев (Ерохин, 71), Ригони, Краневиттер (Оздоев, 74), Анюков, Заболотний (Мак, 65).

Огоҳлантиришлар: Глебов (56), Маммана (66), Ригони (70), Набиуллин (90).

Россия чемпионати Элдор Шомуродов
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Легионерлар: Шомуродов жамоасига ғалаба келтирди, Рашидов Кака ўрнига захирадан майдонга тушди
10:53
Легионерларимиз. "Сеул" дуранг ўйнади, Алибоевдан голли узатма
17:23
Легионерларимиз. "Борнео"дан ғалаба, Гусейнов 90-дақиқа ўйнади
18:25