Месси Тельмо Саррининг рекордини такрорлади

"Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг сўнгги турида дубль қайд этди.

Ла Лиганинг якунларига кўра, аргентиналик футболчи 36 та гол билан олтинчи маротаба энг яхши тўпурарга бериладиган "Пичичи соврини"га сазовор бўлди.

Ҳужумчи ушбу натижаси билан Тельмо Саррининг рекордини такрорлашга эришди. Сарри олти мавсум давомида (1944/45, 1945/46, 1946/47, 1949/50, 1950/51, 1952/53) "Атлетик" сафида энг зўри бўлиб келган.

Бундан ташқари, Месси тўртинчи маротаба Испания чемпиони ва энг яхши тўпурар бўлишга эришди (2009/10, 2012/13, 2017/18, 2018/19) ва ушбу кўрсаткич бўйича "Реал" ҳужумчиси Уго Санчесга етиб олди.

Месси олтинчи маротаба "Олтин бутса" соҳиби бўлиши мумкин (Криштиану Роналдуда 4 та). Ушбу соврин ҳар йили Европа чемпионатларининг энг яхши тўпурарига берилади.

"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳисобида 32 та гол, "Сампдория" футболчиси Фабио Куальяреллада – 26 та. Ҳар иккисида яна биттадан ўйинда иштирок этиш имконияти мавжуд.

Барселона Испания чемпионати Лионель Месси Рекордлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Асенсио агенти: 150 ва 180 миллионлик таклифлар бор эди. Бироқ "Реал" эшитишни ҳам истамади
08:12
"Леганес" – "Реал" Мадрид учрашуви олдидан: Марселодан мастер-класс!
18:46
"Реал" клубининг "Эйбар"га қарши ўйин учун кенгайтирилган таркиби маълум
12:34